Компания ҳақида

«ТРАНСЙЎЛҚУРИЛИШ» ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИ

about2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПП-804-сонли “Минтақа автомобил йўлларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги  Қарори билан ташкил этилган ва ўз фаолиятини пудрат ташкилотлар – автомобил йўлларини қуриш, қайта тиклаш ва таъмирлаш тендери ғолибларига механизациялаштирилган йўл-қурилиш хизматларини тақдим этиш орқали ташкил этади. Юқорида айтилган Қарор ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30-майдаги 150-сонли Қарорига биноан 603 тадан иборат йўл қурилиш махсус техникаси ва ускуналари билан таъминланган. Ушбу техника ва ускуналардан 283 таси ОТБ заёми ва 320 таси Ўзбекистон Республикаси ФРР кредити ҳисобига сотиб олинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 3-майдаги ПП-1331-сонли “Асиё тараққиёт банки иштирокида “Минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш. 2-фаза” лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори билан 2013 йилда «Bauer» (Германия) ишлаб чиқарувчисининг 8 та кўприк қуриш техникаси билан таъминланган.

Таъсисчи – Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси.
Компания фаолиятнинг  асосий йўналиши – минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш. Биз асосан “Ўзбекистон миллий автомагистрали” Давлат дастурига кирувчи автомобил йўллари ва муҳандислик иншоотлари қурилиши ва қайта тиклашнинг бош пудратчилари ҳисобланадиган ташкилотлар билан ишлаймиз.

Бизнинг компаниямиз шунингдек  йўл-қурилиш хизматларининг кенг миқёсдаги ассортиментини таклиф этади – турлича юк кўтариш қобилиятига эга автосамосваллар, йўл махсус техникаси, асфальтбетон, майдалаш-ажратиш ва бетон қориш ускуналарининг маҳсулотлари.

Компаниянинг барча ҳудудий бўлимлари, жумладан, асфальтбетон, майдалаш-ажратиш ва бетон қориш ускуналари ҳам  мобилдир ва қисқа муддатларда кўчирилиши мумкин.

Йўл-қурилиш техникаси таркиби (ОТБ ва ЎзР ФРР)

• Асфальт қориш ускуналари
• Майдалаш-ажратиш ускуналари
• Бетон қориш ускунаси
• Асфальт ётқизгич
• Бетоно ётқизгич
• Вальцли катоклар
• Йўл фрезалари
• Юкортгичлар
• Экскаваторлар
• Бульдозерлар
• Автогрейдерлар
• Автосамосваллар 15-40 тн
• Автокранлар 15 – 50 тн
• Махсус автотранспорт
• Кўприк қурилиши техникаси
ЖАМИ:
9
10
1
15
1
53
18
40
18
20
24
316
17
51
8
611
about

Кўприк қурилиши техникаси

• Бурғулаш қозиқоёқ ўрнатиш ускуналари, чуқурлиги 50 м, диаметри 1,7 м• Копер-мобиль, дизель болғали, қуввати 16 тн. с фойдали баландилиги 20 м

• Чуқурлиги 30 – 50 м, диаметри 130 – 15 мм гача бурғилаш ва портлатиш ишлари учун ускуна

• Чуқурлиги 32 м, диаметри 0,5 м мобил бурғилаш машинаси

about3